Малайзия махсус хизматлари шахсий таркиби мамлакат ҳудудида терактлар хавфи туфайли юқори шайлик ҳолатига келтирилди, дея хабар бермоқда ТАСС Малайзия мудофаа вазири Хишамуддин Ҳусайнга таяниб.
«Филиппинда малайзиялик террорчи Зулкифли Хир йўқ қилингани ҳақидаги маълумот тасдиқлангач, мамлакат махсус хизматлари юқори шайлик ҳолатига келтирилди. Биз экстремистларнинг ҳар қандай ҳаракатларига тайёр туришимиз керак», — деди вазир.
Изоҳ (0)