НАТО альянснинг Жавоб кўрсатиш кучлари сонини 13 мингдан 30 минг кишигача кўпайтиради, улар таркибидаги юқори шайлик гуруҳи эса 5 минг кишидан иборат бўлади. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенбергга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
«Бу билан биз Жавоб қилиш кучларимизни кучайтирамиз. Ҳозирги ҳажми 13 минг. Вазирлар 30 мингга яқин ҳажмдаги куч ҳақида қарор қабул қилишини кутмоқдаман», — деди Столтенберг НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари мажлисидан олдин.
Изоҳ (0)