Хитойнинг Цзянсу провинцияси Нантонг шаҳрида Ван исмли 19 ёшли хитойлик йигит ўйинбозликдан қутулиш учун қўлини кесиб ташлади, дея хабар бермоқда The Telegraph.
Йигитча уйдан кўчага ошпичоқ олиб чиқиб, скамейкага ўтирган ва чап кафтини билагидан кесиб ташлаган. Шундан сўнг у такси чақириб, касалхонага жўнаган. Қўл эса скамейкада қолаверган.
«Бўлган ҳодисага ҳеч ҳам кўника олмаяпмиз. Бу кутилмаган ҳолат бўлди. У доим ақлли бола бўлиб келган», — деди ўсмирнинг онаси. Унинг айтишича, ўғли уйдан чиқиб кетишидан олдин онасига хатча қолдириб, шифохонага кетаётганини, кечқурун қайтишини ёзган.
Полициячилар йигитнинг қўлини топгач, жарроҳлар уни жойига тикиб қўйди. Ван ўз қилмишини изоҳларкан, шу йўл билан компьютерда ўйин ўйнашни бас қилмоқчи бўлганини айтди. Шифокорлар сўзларига кўра, тикилган қўл нормал равишда ишлаш-ишламаслиги ҳали номаълум.
Изоҳ (0)