Украина Минск келишувларига сўзсиз риоя қилиниши кераклиги тарафдори. Бу ҳақда 3 февраль куни Украина президенти Пётр Порошенко Харьков вилоятига хизмат ташрифи чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Президент сўзларига кўра, Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича уч томонлама алоқа гуруҳи Минск келишувларининг бажарилишига эришиш бўйича аниқ графикни белгилаган. Ушбу тадбирлар ўт очилишини тўхтатиш билан бошланиши керак.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда Украина ҳарбийлари ихтиёрига қайта тикланган ва таъмирдан чиқарилган ҳарбий техника келиб тушган, бу армиянинг жанговарлик қобилиятини оширишга хизмат қилади.
Порошенконинг ишонч билдиришича, зарур бўлиб қолса, АҚШ Украинага қурол-яроғ етказиб беради. Бундан ташқари, у аксилтеррорчилик операциясининг яраланган иштирокчиларини эвакуация қилиш учун зарур техник воситалар сони ва сифатини ҳам ошириш кераклигини таъкидлади.
Изоҳ (0)