БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Шимолий Кореядаги махсус маърузачиси Марзуки Дарусман фикрича, КХДРда «виждон асирлари»нинг барчасини озод этиш учун, нафақат унинг етакчиси Ким Чен Инни амалидан бўшатиш лозим, балки унинг бутун оиласини сиёсий саҳнадан четлаштириш зарур. Бу ҳақда Interfax хабар берди.
«Ўйлашимча, энг муҳим вазифа — бу 80, 100 минглаб бандиларни зудлик билан озод этиш ва бу лагерларни йўқ қилиш, — деди у Associated Press’га берган интервьюсида. — Буни фақат шахсга сиғиниш асосига қурилган тизимни тўлиқ йўқ қилиш орқалигина амалга ошириш мумкин».
Изоҳ (0)