Германия канцлери Ангела Меркель 2 февраль, душанба куни Венгрияга ташрифи давомида Украина шарқидаги низолар фақат дипломатик воситалар орқалигина ҳал этилиши кераклигини айтди, деб ёзади Interfax. Унинг сўзларига кўра, Минск келишувлари «Украина ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш учун яхши база»дир.
Меркель, шунингдек, Германия Украинага қурол етказиб бермоқчи эмаслигини қайд этди.
Ўз навбатида Венгрия бош вазири Виктор Орбано Венгриянинг ҳам Украинага қурол етказиб бериш нияти йўқлигини таъкидлади. Унинг ишонтириб айтишича, мамлакат Украинада тинчлик бўлишини ёқлаб чиқади ва низолар янада авж олишига йўл қўйиш керк эмас, деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)