АҚШнинг Вайоминг штатида яшовчи маҳаллий шифохонанинг руҳий хаста бемори Оқ уйни портлатиш ва Барак Обамани ўлдириш билан таҳдид қилишда айбланди. Бу ҳақда The Casper Star-Tribune хабар беради
ОАВ хабарларига кўра, Дэвид Дуэйн Перри исмли киши 24 январь куни қутқарув хизмати рақами 911 га қўнғироқ қилган ва давлат раҳбарини ўлдириб, Оқ уйни портлатмоқчи эканлигини хабар қилган. Бундан ташқари, у тиббий муассасадан чиққанидан кейин, касалхона ходимларини ҳам ўлдиришини айтган.
Перри билан суҳбатлашган оператор ёзиб олинган телефон суҳбатини махсус хизмат ходимларига топширган. Улар, ўз навбатида, тергов бошлаб, эркакни қўлга олди. 2 февраль, душанба куни Вайоминг штати пойтахти Шайен шаҳрида суд бўлиб ўтди ва Перрини 45 кунга касалхонага қайтариш тўғрисида қарор чиқарилди. Президентга йўналтирилган таҳдиди учун у 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Маълумот учун, Перри 1999 йилда ҳам бир қатор оғир жиноятлар содир этган. У ўқотар қурол билан ҳужум қилганлиги туфайли судланган.
Изоҳ (0)