Британиялик 48 ёшли сартарош аёл Паула Кочрейн кузда маҳаллий мобил операторга уланиб, ойига 31 фунт тўлаши ҳақида шартнома тузган эди. Бироқ кўп ўтмай, унга 100 фунтлик ҳисоб юборилди, сўнг сумма кўпайишда давом этди, деб ёзади «Вести.ru».
Қишга келиб, аёл оператордан минг фунт қарздор бўлди. Маълум бўлишича, у SMS-хабарга илова қилган смайликлар ифодаланган расм компания томонидан MMS сифатида баҳоланган. Уларнинг ҳар бири бир фунтдан ҳисобланган.
Буни билгач, Паула ҳайратга тушди ва огоҳлантирилмагани учун компанияга норозилик билдирди. Компаниядагилар эса унга 100 фунтлик чегирма таклиф этди. У энди оператор устидан судга мурожаат қилмоқчи.
Изоҳ (0)