«КазАвтоЖол» АЖ матбуот-хизматининг хабар беришича, Хитойнинг Synohydro Corporation Limited компанияси вакиллари билан учрашув чоғида «Чимкент – Тошкент» автойўлини ёритиш учун шамол ва қуёш станцияларидан фойдаланиш таклифи муҳокама қилинди. Мазкур тажриба йўллар қурилишида синов тариқасида «яшил» технологияларни жорий қилиш имконини беради, деб хабар бермоқда «Telegraf.uz».
«Чимкент – Тошкент» автойўли умумий узунлиги 99 километрга тенг 3 та участкага бўлинган. Реконструкциядан сўнг йўл 4 та қатнов йўли ва цемент-бетонли қоплама билан I даражали техник тоифага ўтказилади. Бундан ташқари, участкада 2 та транспорт бўғими ва 2 та йўл ўтказгичнинг қурилиши кўзда тутилмоқда. Лойиҳанинг якуни 2016 йилга белгиланган.
Маълумот учун, ушбу участкалар «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» халқаро транзит йўлагининг бир қисми ҳисобланади.
Изоҳ (0)