News cover

Украина урушида Россия томонидан ҳалок бўлган аскарлар сони ярим миллионга яқинлашди — BBC

Россия томонининг Украина урушидаги жами йўқотишлари (ўлганлар ва бедарак йўқолганлар) сони — 353 мингдан 504 минг нафаргача етиши мумкин. Россия ҳудудлари ичида Бошқирдистон ва Татаристон энг кўп йўқотиш берган ҳудудлар сифатида қайд этилмоқда. Бу ҳақда BBC Медиазона ва кўнгиллилар гуруҳи билан бирга олиб борган таҳлилларига таяниб хабар берди

Сўнгги икки ҳафта ичида рўйхатга яна 4600 дан ортиқ исм қўшилган. Бу ўтган йилга нисбатан қурбонлар сонининг ошиш суръати тезлашганини кўрсатади. Бироқ охирги бир ойда тасдиқланган ўлим ҳолатларининг катта қисми аслида 2024 йилдан бери бедарак йўқолган деб ҳисобланган ҳарбийларга тегишли бўлиб, улар кейинчалик Россия томонидан ҳалок бўлган деб тан олинган (баъзиларининг жасади топилган, бошқаларига эса суд қарори чиқарилган).

Умумий тенденциялар

Россия таркибидаги автоном республика Бошқирдистонда Украинадаги урушда ҳалок бўлганлар сони 9500 нафардан ошди, Татаристонда эса 8 мингдан кўпроқ. Шу икки ҳудуд бўйича тасдиқланган қурбонлар сони жами — 18 116 кишини ташкил этиб, бу Совет Иттифоқининг 10 йил давом этган Афғонистон урушидаги жами йўқотишларидан (расмий маълумотларга кўра, 15 мингдан ортиқ) қарийб 20 фоизга кўп.


Бу ҳудудлар тасдиқланган йўқотишлар сони бўйича Россия Федерациясида етакчи бўлиб турибди. Бунда маҳаллий кўнгиллилар ва жамоатчилик ташкилотларининг фаол маълумот тўплаш ишлари ҳам муҳим рол ўйнаган, деб ёзмоқда BBC.
Фото: Тўлиқ кўламли уруш бошланганидан бери рус қўшинларининг ҳафталик йўқотишлари
Фото: BBC


Урушдаги ўлим даражаси аҳоли сонига нисбатан

2024 йил октябрь ойидан бери ўртача кунлик ўлим кўрсаткичи 120 нафардан пастга тушмаган.

Ҳалок бўлганлар ижтимоий таркибини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ҳарбий шартномалар асосан йирик шаҳарлардан эмас, балки кичик шаҳарча ва қишлоқлар аҳолиси томонидан имзоланмоқда. Бунинг асосий сабаблари сифатида бу ҳудудларда доимий ва юқори маошли иш топиш қийинлиги ҳамда маҳаллий маъмуриятлар томонидан шартномалар имзолаш жараёнининг фаол тарғиб қилиниши кўрсатилди.

Шунингдек, Россия армияси офицерлар корпусида ҳам сезиларли йўқотишларга дуч келмоқда. Босқин бошланганидан буён 7143 нафар офицернинг ҳалок бўлгани тасдиқланган. Улар орасида 494 нафар подполковник, 164 нафар полковник ва 15 нафар генерал ҳам бор. Умумий офицер йўқотишларининг 77 фоизи кичик қўмондонлик таркибига тўғри келади. 

Ҳалок бўлганлар қаторида Ички ишлар вазирлигининг генерал-маёри Андрей Головацкий ҳамда собиқ УХХ генерал-маёри Владимир Ляпкин ҳам тилга олинган. Головацкий судланган бўлса-да, унвонидан маҳрум этилмаган. Владимир Ляпкин эса илгари Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) таркибида хизмат қилган бўлиб, кейинчалик Россия томонига ўтган ва очиқ манбаларга кўра, генерал унвонини сақлаб қолган.

Фото: Россия кесимида энг кўп қурбон берган ҳудудлар
Фото: BBC


Ҳақиқий йўқотишлар қанчалик катта?

Мутахассислар очиқ манбаларга асосланган ҳисоб-китоблар реал йўқотишларнинг фақат 45–65 фоизини қамраб олиши мумкинлигини айтмоқда.
Бунга бир неча сабаб бор: сўнгги ойлар ичида ҳалок бўлганларнинг кўплаб жасадлари ҳали жанг майдонидан олиб чиқилмаган, чунки дронлар фаоллиги бу жараённи қийинлаштирмоқда. Шунингдек, айрим ҳолларда маҳаллий ҳокимият ёки қариндошлар ўлим ҳақида маълумотни ошкор қилмаяпти.
Шунга кўра, Россия томонининг йўқотишлари аслида 332 мингдан 480 минг нафаргача бўлиши мумкин.
Умумий йўқотишлар
Агар ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк Халқ республикаси ва Луганск Халқ республикаси жангчилари ҳам ҳисобга олинса, умумий қурбонлар сони янада ортади. Таҳлилларга кўра, бу ҳудудлардан 21 мингдан 23,5 минггача одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, мавжуд маълумотларга кўра, Россия томонидаги умумий йўқотишлар 353 мингдан 504 минг нафаргача етиши мумкин.

Бугун, 09:46

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: