Интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлар оламида яшаётган Ўзбекистон санъаткорлари ҳаётининг аксарият қисмида онлине бўлиб қолаётганига изоҳ берди. Бу ҳақда «Суғдиёна» газетаси хабар беради.
Телебошловчи ва продюсер Равшан Ҳакимов иши, ижоди ва ҳаёти интернет билан боғлиқ бўлгани учун ҳам ижтимоий тармоқларга мурожаат этишга мажбур эканлигини айтди. «Деярли ярим куним интернет билан ўтади. Ижтимоий тармоқ узоқни яқин қилади», — деди телебошловчи.
Равшан Ҳакимов, шунингдек, ижтимоий тармоқ қўшиқ, расм, матн ёки овозли хабар жўнатишда энг тезкор ва қулай восита эканлигини қайд этди.
«Instagram қулай ва текин реклама манбаи бўлиб қолди. У ерга кўпроқ ўзимнинг суратларим ва ижодий янгиликларимни жойлаштираман. Танқид қилишса, хафа бўлмайман. Чунки ҳар бир инсон ўз фикрини билдиришга ҳақли», — деди Равшан Ҳакимов.
У, шу билан бир вақтда, санъатга энди кириб келаётган ёшлар суратларини кўрсатиб, ўзини реклама қилиши ва бунга уларнинг муҳтож эканлигини қайд этди. «Бироқ машҳурлар ҳам бу имкониятдан бебаҳра қолишни истамаяпти. Текин реклама кимга ҳам ёқмайди?
Instagram қироличаси деб Муниса Ризаевани кўп бора эълон қилганман. Яна бу тармоқнинг маликаси Шаҳзода, қироли эса Шоҳруххон дейиш мумкин», — деб қўшимча қилди ижодкор.
Изоҳ (0)