Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясининг мониторинг бўйича комиссияси санкцияларни узайтириш ҳамда Россия делегациясини овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва 2015 йилда уни Ассамблея раҳбар органлари таркибидан чиқариш ҳақидаги тузатишларни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Россия делегацияси раҳбари ўринбосари Леонид Слуцкийга таяниб, Meduza хабар берди.
У ушбу қарорни «ёқимсиз сюрприз» деб атади. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, комиссия раҳбари, Австрия вакили Стефан Шеннах Ассамблея мажлисида бунга қарши гапирмоқчи. «Бундай вазиятни четлаб ўтишимиз ҳам мумкин», — деди Слуцкий.
У агар ЕКПA Россияни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этса, Россия делегацияси Страсбургни тарк этиб, ўзининг Ассамблея билан муносабатларини 2015 йил охиригача тўхтатиб қўйишини эслатди.
Изоҳ (0)