Гонконгда бўлиб ўтган марафон иштирокчисига маррага 100 метр қолганда йиқилиши оқибатида вафот этди, деб хабар бермоқда South China Morning Post.
24 ёшли Ин Чук-Юе 25 январь куни ўтказилган марафон мусобақасида қатнашган ва Виктория боғидаги марра чизиғига 100 метр масофа қолганда йиқилиб, бошидан жароҳат олган. У дарҳол шифохонага ётқизилган, бироқ бир суткадан кейин вафот этган. Унинг ўлимига айнан нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Шунингдек, марафон оқибатида жиддий касалланган яна бир киши шифохонага ётқизилган бўлиб, унинг аҳволи жиддий дейилмоқда. Қайд этилишича, 2015 йилда марафонда югурган 65 мингдан ортиқ кишидан 40 нафари шифохонага ётқизилган. Мусобақа вақтидаги сўнгги ўлим 2012 йилда қайд этилган.
Изоҳ (0)