GM Uzbekistan қўшма корхонаси Россияда автомобиллари нархини 20 фоиздан 30 фоизгача оширди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Daewoo Gentra седанининг нархи 625 минг рубль (9500 доллар), Matiz нархи 396 минг рубль (6 минг доллар), Nexia нархи эса 450 минг рубль (6800 доллар) этиб белгиланган. Ушбу нархлар 2015 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун белгиланган. Аввал ишлаб чиқарилган автомобилларни эса эски нархларда сотиб олиш мумкин.
ОАВ маълумотларига кўра, натижада GM Uzbekistan маҳсулотлари Россиядаги энг арзон автомобиллардан бирлари мақомини йўқотган. Эндиликда Daewoo Gentra Жанубий Кореяда ишлаб чиқариладиган Chevrolet Cobalt (571 минг рубль − 9520 доллар), Hyundai Solaris (550 минг рубль − 8333 доллар) ва Kia Rio (451 минг рубль − 6833 доллар) автомобилларидан қиммат туради.
Изоҳ (0)