Ford компанияси автомобилларни масофадан туриб бошқариш бўйича технология устида ишламоқда, дея хабар берди «Mail.ru».
Айни пайтда синовдан ўтказилаётган технология ҳайдовчидан ҳар қандай узоликдаги автомобилни бошқариш имконини беради, бунинг учун тўртинчи авлод тармоғи зарур, холос.
Ford тадқиқотлар ва технологиялар маркази Sudipto Aich дастурий таъминотини синовдан муваффақиятли ўтказди. 2400 км узоқликдаги автомобиль рул ва педаллардан иборат оддий ўйин манипулятори ёрдамида бошқарилди.
Ушбу технология машинани автоном бошқариш ўрнини боса олмайди, албатта. У автомобиллар турар жойларига машиналарни киргизиб, жойлаштириш ёки у ердан эгасига чиқариб бериш каби ҳолатларда истиқболга эга.
Изоҳ (0)