2014 йил якунларига кўра, Россияда автомобилдан мамнун бўлиш рейтингида BMW бренди етакчилик қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» «Автостат» агентлиги ўтказган тадқиқот маълумотларига таяниб.
Сўров иштирокчиларига 16 та мезон бўйича ўз автомобилларидан қониқиш даражасини белгилаш таклиф этилди. Натижада энг кўп баллни BMW маркаси (88,5 балл), ундан кейин Land Rover (88,2) ва Lexus (88) тўплади.
Ушбу бренддаги машиналар эгалари ҳаракатнинг равонлиги, дизайн, йўлда чидамлилик ва йиғилиш сифатини юқори баҳолади. Биринчи ўнталикка шунингдек Honda (87 балл), Toyota (86,8), Volkswagen (84,4) ва Skoda (84,3) кирди.
Lada (68,8) ва Daewoo (66,9) маркалари 70 баллдан кам тўплаб, рейтинг аутсайдерларига айланди. Ушбу автомобиллар эгалари юкхонанинг сиғимлилиги, ёқилғи сарфи ва таъмирлаш нархидан юқори даражада мамнун. Бироқ коррозияга чидамлилик, шовқин изоляцияси ва йиғилиш сифатидан норози эканлиги аниқланди.
Изоҳ (0)