ФИФА «Реал» клубининг вояга етмаган футболчилар билан шартномалари борасида текширув олиб бораётганлигини тасдиқлади, дея хабар беради «Stadion.uz» Marca ахборотига таяниб.
«Айни дамда ФИФА бу ишга холис баҳо бериш учун барча керакли ҳужжатларни йиғмоқда», — деди ФИФА вакилларидан бири.
Аввалроқ ФИФА вояга етмаган икки венесуэлалик — Мануэль Годой (2000 йилда туғилган) ва Фернандо Масиас (1999 йилда туғилган) масаласини текшираётгани хабар берилган эди. Улардан биринчиси 2012 йил 12 ёшида «Реал» билан шартнома имзолаган. Бундан ташқари, у «Ривер Плейт» ва «Интер»да ҳам тиббий кўрикдан ўтишга розилик берган. 2013 йил мадридликлар бу футболчи билан шартнома клубга ФИФА билан муаммолар келтиришини ўйлаган ва Годой билан муносабатларни узган.
Масиас эса 2013 йил 14 ёшида «Реал» билан шартнома имзолаган, у «венесуэлалик Кун» лақаби билан машҳур бўлган (Кун — Серхио Агуэронинг лақаби). «Реал» у билан ҳам муносабатни узган, айни дамда у «Райо Вальекано»да ўйнамоқда.
Изоҳ (0)