Телефон безорилари Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ва «Ҳукумат алоқалари штаби» қироллик электрон разведкаси раҳбари Роберт Ханниганга қўнғироқ қилиб тушди. Бу ҳақда SkyNews телеканалига таяниб, ТАСС хабар берди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳукумат шошилинч тартибда хавфсизлик протоколларини кўриб чиқмоқда.
Таъкидланишича, ўзини Ханниган деб таништирган номаълум кишини Кэмероннинг мобил телефонига улаб беришган. Бош вазир ўзини разведка бошлиғи деб таништирган киши алдаганини тушунгач, телефонни ўчириб қўйган.
Ҳукумат раҳбари канцеляриясидан хабар берилишича, суҳбат қисқа бўлган ва унда ҳеч қандай махфий ахборот фош қилинмаган.
Изоҳ (0)