«Коинот гўзали — 2014» номини колумбиялик Паулина Вега қўлга киритди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Коинот гўзали» номига даъвогарлар бешлигига шунингдек АҚШ, Нидерландия, Украина ва Ямайка вакилалари кирди. Танлов январь бошида Майамида старт олди, финал босқич NBC телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Танлов ғолибаси 22 ёшда бўлиб, мусиқасевар ва катта оилада туғилган: унинг уч ака-укалари ва тўрт опа-сингиллари бор.
Паулинага «Коинот гўзали — 2013» Габриэла Айлер 300 минг долларлик тожни кийдирди. У Нью-Йорк осмонидаги осмонўпар бинолар шаклида бўлиб, мовий ёқут ва 300 та кичик олмос билан безатилган.
Изоҳ (0)