Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши 25 январдаги фавқулодда мажлисида Вазирлар маҳкамасига айирмачилар жиноятлари ҳамда «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси»ни террорчилик ташкилотлари деб эътироф этиш юзасидан Гаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилиш жараёнини бошлашни топширди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Бундан ташқари, МХМК армияни янги қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан кучайтиришга қарор қилди.
Ушбу мажлисда шунингдек, МХМК аввалроқ Европа иттифоқи, Швейцария конфедерацияси, АҚШ ва «Катта еттилик» давлатлари томонидан Россияга қарши киритилган санкцияларни қўллашни маъқуллади.
Изоҳ (0)