Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эронда ядро қуроли пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун бор кучини ишга солишга ваъда берди, деб ёзади ТАСС.
«Яқин ҳафталарда дунё мамлакатлари Эрон билан битим тузиши керак, у Эроннинг ядро давлатига айланиб, аввало Исроил давлатини хавф остига қўйишининг олдини олади», — деди у.
Эрон делегацияси «олтилик» (БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия) билан музокаралар доирасида 29 январь куни Истанбулда Германия, Буюк Британия ва Франция вакиллари билан учрашади.
Изоҳ (0)