Россия ҳозирча Украинадан 3 миллиард долларлик қарзини тўлашни талаб қилмаяпти, бироқ бундай тўловлар учун вақт келди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Лавров шунингдек Москва Украина иқтисодиётини барқарор ушлаб туриш учун бошқа қатор чораларни ҳам кўраётганини эслатиб ўтди.
«Буларга газнинг имтиёзли нархларда етказиб берилиши ҳам, электр токининг Россиядаги ички нарх бўйича етказилаётгани ҳам, кўмирнинг олдиндан тўловсиз берилаётгани ҳам киради», — деди Лавров.
Изоҳ (0)