Бугун, 26 январь куни ярим километрли 2004 BL86 астероиди сайёрамизга анча яқин масофада учиб ўтади, дея хабар бермоқда «Российская газета». Ушбу масофа 1,2 миллион кмга тенг бўлади, бу Ойдан Ергача бўлган масофадан уч баробар кўп демакдир.
Ерга максимал даражада яқин келган вақтида астероиднинг тезлиги бир дақиқада тахминан 160 бурчак сониясига тенг бўлади.
NASA’дагиларнинг таъкидлашича, «меҳмон» ерликлар учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Уни кузатиш учун эса ҳаваскор астрономларга кичик телескоп ёки дурбин керак бўлади.
NASA’нинг реактив ҳаракат лабораторияси ходими Дон Йеоманс айтишича, ушбу астероид сўнгги 200 йил ичида сайёрамизга бунчалик яқин келмаган. Шундай яқин масофада учиб ўтиши уни кузатиб, юзасини ўрганиш имкониятини беради.
«NASA астероидга микротўлқинли нур билан таъсир этиб, унинг юқори аниқликдаги 3D суратлари ва 3D-моделини олмоқчи», — деди у. Астрономлар бугунги кунда ушбу осмон жисми тузилиши ва кўриниши тўғрисида деярли ҳеч қандай маълумотга эга эмас.
Изоҳ (0)