Германия канцлери Ангела Меркель Донбассдаги жангариларни Мариуполга ҳужум қилишни тўхтатишга чақирди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Меркелнинг матбуот котиби Штеффен Зайберт баёнотига кўра, канцлер шунингдек Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, уни жангариларга таъсир кўрсатишга даъват этди.
«Агар биз доимий равишда такрорланаётган эскалацияга нуқта қўйиб, дипломатияга имкон беришни истасак, барча россияпараст айирмачилар ярашувни ҳурмат қилиши зарур», — деди Зайберт.
Унинг таъкидлашича, 29 январь, пайшанба куни ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашув ўтказиб, Россияга нисбатан янги санкциялар киритишни муҳокама қилмоқчи.
Нашрнинг эслатишича, 24 январда жангарилар Мариуполдаги аҳоли яшайдиган даҳаларни ўққа тутган, натижада 30 га яқин киши, жумладан болалар ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)