Буюк Британияда епископлик унвони тарихда биринчи марта аёл кишига берилди, дея хабар бермоқда ТАСС. У бунгача Честер епархиясида викарий лавозимини эгаллаб келган Либби Лейн бўлди.
Англия шимолида жойлашган Йорк шаҳри соборидаги тантанали маросим ташкилотчилар режалаштиргани каби силлиқ кечмади. Маросим бошланганидан тахминан бир соат ўтиб, Йорк архиепископи тўпланганлардан Лейнга ушбу мартаба берилишига рози эканликларини сўраганида можаро юзага келди.
Икки мингга яқин руҳоний қарорда кўзда тутилганидек, «ҳа» деб жавоб берган бўлса-да, улардан бири ўз норозилигини очиқ-ойдин изҳор этишга қарор қилди. Эркак меҳроб ёнига келиб: «Бунақаси Инжилда айтилмаган, мен аёл киши епископ бўлишига қаршиман», — деди.
Шунга қарамай, бироз тўхталиб қолганидан сўнг маросим давом этди ва Лейнга расман епископлик унвони берилди.
Изоҳ (0)