АҚШда федерал ҳукумат ва Аляска штати раҳбарияти ўртасида жиддий низо юзага келди, дея хабар бермоқда ТАСС. Бунга АҚШ маъмуриятининг Арктикадаги Америка қўриқхона ерларини қўриқлашни кучайтириш мақсадида у ерга автотранспортлар киришини чеклаш ҳамда ушбу туманда янги йўллар қурилиши ва геологик қидирув ишлари ўтказилишини тақиқлаш нияти сабаб бўлди.
Федерал ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорни тушунтирар экан, президент Барак Обама бундай тадбирлар Америка табиатининг тегинилмаган ушбу бурчагини «кейинги авлод учун асраш» имконини беришини айтди.
Бироқ ҳукумат эълони Аляска губернатори Билл Уокер ва ушбу штатнинг АҚШ Конгрессидаги қонун чиқарувчилари томонидан ёмон қарши олинди. Уларнинг фикрича, ушбу ҳолат ўз лавозимини суиистеъмол қилиш билан биргаликда Аляска ҳукуматини ўз ўлкасида энергия манбалари қазиб олиш имкониятидан маҳрум қилишга уринишдир.
Маъмурият томонидан илгари сурилган ушбу ташаббус ҳали Конгресс томонидан маъқулланиши керак.
Изоҳ (0)