АҚШ президенти Барак Обама Twitter’да янглишиб, бошқа Дэвид Кэмеронга обуна бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Нашрнинг аниқлик киритишича, Обаманинг расмий Твиттери 645 минг кишига обуна бўлган, улар орасида Буюк Британия бош вазири йўқ. Бироқ бошқа Дэвид Кэмерон — АҚШнинг Орегон штатида яшовчи ва компьютер ўйинларига қизиқувчи киши бор.
«Ҳақиқий» Кэмерон эса 382 фойдаланувчи, шу жумладан Барак Обамага обуна бўлган.
«Дэвид — ажойиб дўст. У менинг дунёда энг яқин ва ишончли шерикларимдан бири», — деган эди Обама ўтган ҳафта Кэмерон ҳақида.
Изоҳ (0)