«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси шу йил «Тошкент» халқаро аэропортининг йўловчиларни қабул қилиш имкониятини кенгайтириш бўйича лойиҳани амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, «Podrobno.uz» хабар берди.
Авиаташувчи маҳаллий ҳаво линияларининг бугунги кунда йўловчиларга хизмат қилмайдиган эски биноларини реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлашга 3,9 миллион доллар йўналтиради. Лойиҳа бўйича ишларни яқин икки йил ичида якунлаш режалаштирилмоқда.
«Тошкент» аэропортининг қабул қилиш имконияти айни пайтда соатига 1300 йўловчига тенг.
Изоҳ (0)