Facebook ижтимоий тармоғи Facebook Messengerда янги функция синовини бошлади, дея хабар бермоқда «Российская газета». Гап овозли хабарлар транскрипцияси, соддароқ қилиб айтганда, олинган овозли хабарни матн кўринишига келтириш ҳақида бормоқда.
Синовнинг бошланиши ҳақида Messenger корпоратив лойиҳаси раҳбари Дэвид Маркус хабар берди. Унинг сўзларига қараганда, янги функциянинг якуний фойдаланувчи учун қанчалик фойдали бўлишини баҳолаш мақсадида ишни кичик аудиторияда (чегараланган миқёсда) синаб кўриш режалаштирилмоқда.
Айни пайтда овозли хабарни юбориш ёки қабул қилиш пайтида ижтимоий тармоқнинг синовдаги фойдаланувчилари матннинг дастлабки кўринишини экранда кўрмоқда. Режага кўра, ушбу функция аудиохабарни эшитмасдан туриб унинг мазмунини билиш муҳим бўлган кишиларга қўл келади. Бу ерда гап вақтни тежаш ҳақида бормоқда.
Facebookнинг ушбу функцияси билан эркин фойдаланаётганлар уни исталган вақтда ўчириб қўйиши мумкин. Шу билан бирга, компания сабрсизлик билан фикрларни кутиб қолади, деб таъкидлайди Дэвид Маркус.
Изоҳ (0)