АҚШ президенти Барак Обама фаолиятини маъқуллаш рейтинги 2013 йилдан буён энг юқори даражага етди, дея хабар бермоқда «РБК» Wall Street Journal ва NBC’нинг биргаликдаги сўрови натижаларига таяниб.
Сўровномага мувофиқ, америкаликларнинг 46 фоизи давлат раҳбари фаолиятини маъқуллайди. Нашрнинг тахмин қилишича, бу иммиграция ва Куба бўйича яқинда қабул қилинган қарорлар билан боғлиқ.
Ўтган йилнинг декабрида Обама ярим асрдан буён санкциялар қўлланилаётган Куба билан алоқаларни нормаллаштириш ниятини маълум қилган эди. 17 декабрь куни у Куба бош вазири Рауль Кастро билан қўнғироқлашиб, дипломатик алоқаларни қайта тиклашга келишган эди.
Изоҳ (0)