Ўтган йил давомида Афғонистонда миналардан тозалаш бўйича БМТ дастурининг 34 нафар ходими ҳалок бўлди, деб ёзади ТАСС ташкилот хабарига таяниб. Бу БМТ сапёрлари ушбу мамлакатда ишлаётган 26 йил ичида энг катта кўрсаткичдир.
«37 та ҳодисада 34 ходим нобуд бўлди, яна 27 нафари жабрланди. Ўтган йилдаги ўлим даражаси ундан олдинги тўрт йилда ҳалок бўлганларнинг жами сонига тенг», — деди ташкилот бош котиби расмий вакили ўринбосари Фархан Хак.
Унинг сўзларига кўра, БМТнинг миналардан тозалаш дастури шарофати билан сўнгги 26 йил ичида Афғонистондаги 23 мингта туман миналардан холи этилди, бу фуқаролар орасида қурбонлар сонини 80 фоизга қисқартирди.
Изоҳ (0)