«Қрим-татар халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўмита» Украина президенти Пётр Порошенко ва БМТ бош котиби Пан Ги Мунга қаратилган мурожаатни қабул қилди, дея хабар бермоқда Newsru.com. Унда «қрим-татар халқининг йўқ қилинишига йўл қўймаслик»ка даъват этилади.
Ушбу ҳужжатда «туб аҳоли — қрим татарлари — террор ва жисмоний зўравонлик нишонига айлангани» таъкидланади. Ушбу баёнотларга жавобан, Қрим бош вазир ўринбосари Руслан Балбек БМТ делегациясини Қримда татарларнинг жабр кўраётгани ҳақиқатга тўғри келмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун ярим оролга таклиф қилди.
Яна бир жамоатчилик ташкилоти — «Қрим татарлари — Қрим-Россия» эса Россия Олий судига мурожаат қилиб, Қримнинг 60 йил аввал Украина таркибига киритилишини ноқонуний деб тан олишни сўрамоқчи.
Изоҳ (0)