Россия ва АҚШнинг Россия ядро объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорлиги бекор қилингани ҳақида битим 2014 йил 16 декабрда Москвадаги музокаралар якунлари бўйича имзоланган эди. Бу ҳақда Boston Globe нашрига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Томонлар юқори бойитилган уран ва плутонийнинг йирик захиралари сақланадиган еттита «ёпиқ ядровий шаҳарлар»нинг баъзиларида хавфсизлик чораларини мустаҳкамлаш бўйича тадбирларни бекор қилган.
Россия томони 2015 йил 1 январдан ядровий қуроллар учун материаллар сақланадиган 18 та фуқаролик объектларида АҚШ билан ҳамкорликдаги ишлар тугатилишини эълон қилган.
Изоҳ (0)