«Россотрудничество» ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Россия олий ўқув юртларига қабул қилиниш учун ўтказиладиган танловда иштирок этувчиларни рўйхатга олишни бошлади, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Дастлабки босқич − 20−23 январь кунлари «Россотрудничество»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расмий сайти орқали умумий маълумотлар билан тўлдирилган рўйхатга олиш шакли жўнатилади. Иккинчи босқич 20 январдан 1 февралгача давом этиб, унда керакли ҳужжатлар тўпланади ва топшириш учун тайёрланади.
20−23 январь кунлари сайт орқали рўйхатдан ўтганлар ҳужжатларни 2−4 февраль кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача топширишлари мумкин. Рўйхатдан ўтиб, ҳужжат топширганлар 5−7 февраль кунлари тест синовларини топширади. Имтиҳон натижалари 11 февраль куни эълон қилинади. 12−14 февраль кунлари тестдан муваффақиятли ўтганлар билан суҳбат ўтказилади.
Изоҳ (0)