• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда акциядорлик жамиятларидаги асосий лавозим ва касбларнинг янги классификатори ишлаб чиқилади

    16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мажлисда маъруза қилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов корпоратив бошқарув тизимида қилиниши лозим бўлган ишларга эътибор қаратди:

    Корпоратив бошқарув тизимидаги принцип ва ёндашувларни тубдан ўзгартириш, ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий ва инвестиция жараёнларига замонавий халқаро корпоратив менежмент стандартларини жорий этиш жиддий эътиборни талаб қилади.

    Энг аввало, корпоратив ёки акциядорлик бирлашмаларимизнинг фаолияти самарадорлигини танқидий баҳолаш, уларни хорижий давлатлардаги ана шундай корхоналар билан таққослаб кўриш зарур. Чунки, бугунги кунда иқтисодий ривожланган мамлакатларда, айниқса, саноат соҳасида мулкчиликнинг бундай шакли муҳим ўрин тутади.

    Мамлакатимизда ҳам мулкчиликнинг мазкур шакли тобора катта аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижасида айни пайтда республикамизда 1 минг 100 дан ортиқ акциядорлик жамияти ташкил этилди ва фаолият юритмоқда. Уларнинг умумий устав капитали 11 триллион 700 миллиард сўмдан ортиқ бўлиб, сўнгги ўн йилда 5,3 баробар ўсди.

    Бугун шуни тан олиш зарурки, акциялаштириш жараёнини ривожлантириш кўламининг ўсиб бораётгани корпоратив бошқарув ва акциядорлик жамиятлари фаолиятидан тушадиган даромадларни тақсимлаш тизими ҳамда хусусийлаштириш жараёнининг бошқа бир қатор йўналишларида ҳал этилмаган кўплаб муаммолар мавжудлигини яққол кўрсатмоқда.

    Бу, айниқса, акциялар пакетларига давлат эгалик қилаётган акциядорлик жамиятларига тааллуқлидир. Бундай жамиятларда акциядорлар, айниқса, миноритарийлар кам ҳажмдаги акцияларга эгалиги ва акциялар пакетларининг тарқоқлиги туфайли бошқарув ва қарор қабул қилиш жараёнидан амалда четда қолмоқда.

    Бунинг натижасида ишлаб чиқариш устидан бошқарувни илгаригидек директорлик корпуси амалга оширмоқда. Кўп ҳолларда директорлик корпуси, шуни таъкидлашимиз керакки, ўз фаолиятида ҳали-бери эски тизим қолипидан чиқолмаслиги, ишни замон талаб қиладиган усулда ташкил қилишдан узоқ бўлиши кўзга ташланади. Бундай ҳолат бошқарувчи кадрларнинг юқоридан буйруқ кутиб ўтиришига, сусткашлиги ва ташаббус кўрсатмаслигига сабаб бўлмоқда.

    Бугун мамлакатимизда шундай амалий тажриба тўпландики, унга кўра, Ўзбекистон шароитида юртимиз сармоядорлари билан бир қаторда чет эллик инвесторлар акцияларга эга бўлган мулкчилик шакли энг мақбул бўлиб, ҳар жиҳатдан ўзини оқламоқда.

    Ҳозирги кунда юртимизда 90 дан ортиқ давлатнинг хорижий инвесторлари иштирокида ташкил этилган 4 мингдан зиёд корхона муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатимизда фаолият юритаётган ушбу компаниялар Ўзбекистонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам яхши маълум.

    Ўзбекистон ҳудудида тўлиқ чет эл капитали ва корпоратив бошқарувнинг хорижий усулларига асосланган корхоналар муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.

    Мазкур хорижий компаниялар тажрибаларини чуқур ўрганишимиз ва уларнинг таҳлили асосида корхоналаримиз учун корпоратив бошқарувнинг намунавий тузилмаларини яратишимиз, реал иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларидаги акциядорлик жамиятларининг бошқарув тизимини айни шу асосда ислоҳ қилган ҳолда, уларни амалиётга фаол жорий қилишимиз зарур.

    Аллақачон ўз умрини ўтаб бўлган, бошқарувнинг совет даврига хос эски ва яроқсиз режали-тақсимот тизими ва лавозимлар номенклатурасидан қатъий воз кечишимиз, бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган тижорат директори, молия директори, мижозлар билан ишлаш ва харидлар бўйича лойиҳа менежери ва бошқа янги лавозимларни халқаро амалиётга мос равишда, уларнинг мансаб мажбурияти ва вазифаларини аниқ белгилаган ҳолда, кенг жорий этишимиз лозим.

    Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги барча манфаатдор тузилмалар иштирокида асосий лавозим ва касбларнинг янги классификаторини ишлаб чиқиши керак. Айнан ана шундай классификатор бугунги янги авлод профессионал кадрларини тайёрлашнинг асосий мезонига айланиши даркор.

    18.01.2015, 10:36   Изоҳ (0)   5276
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сиёсий партиялар сайловда иштирок этиш учун ҳужжатлар топширди

    18.01.2015, 10:17

    АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси қасамёд қилди

    16.01.2015, 13:02

    Тошкент жамоат транспортида икки йил ичида контактсиз тўлов тизими жорий этилади

    16.01.2015, 11:20

    Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланувчи пенсионерлар орасида фестиваль ўтказиш таклиф этилди

    16.01.2015, 09:48

    Ўзнетда кўчмас мулк бозори бўйича ягона миллий тизим ишга тушди

    15.01.2015, 15:28

    Ўзбекистон Тюменда савдо уйини очди

    15.01.2015, 14:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Польшанинг янги президенти Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқди

    Дунё | 8 июн, 10:20

    “Барселона” хорват футболчисини Ямал учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 8 июн, 09:49

    Қирғизистон Ўш марказидаги Ленин ҳайкалини олиб ташлади

    Қирғизистон | 8 июн, 09:40

    Словакия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

    Ўзбекистон | 8 июн, 09:12

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.