Ўзбекистон Тюмень (Россия)да савдо уйини очди, дея хабар бермоқда UzDaily. 2014 йил декабрида Ўзбекистондан Тюмень вилоятига мева ва сабзавотларни импорт қилиш билан шуғулланувчи «Интерфлайт» МЧЖ савдо уйи рўйхатга олинди.
Тюмень вилояти Савдо-саноат палатаси вакиллари 2015 йил 14 январда «Ўзинтеримпэкс» давлат акциядорлик ташқи савдо компанияси ходимлари билан учрашди.
Учрашувда Тюменга мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри етказиб беришни ташкил этиш бўйича масалалар муҳокама этилди.
«Ўзинтеимпэкс» экспорт бўлими мутахассиси Жамшид Йўлдошев сўзларига кўра, Ўзбекистон Тюмень тўқимачилик саноати ишлаб чиқарувчилари билан узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирган.
Изоҳ (0)