Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Словакия бош вазири Роберт Фисо 8—10 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, Ўзбекистон—Словакия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Устувор йўналишлар — савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, туризм соҳаларида шерикликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилади.
Етакчиларнинг учрашуви якунида Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Ташриф доирасида Словакия бош вазири Роберт Фисо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)