Uzinfocom маркази Ўзбекистонда Интернет тармоғида мулоқот қиладиган пенсионерлар ўртасида фестиваль ўтказишни таклиф қилмоқда.
Нашр ёзишича, Россиянинг барча минтақаларида мунтазам равишда компьютер технологияларидан хабардор пенсионерлар орасида танлов ва фестиваллар ўтказиб келинади. Сентябрда бўлиб ўтган пенсионерлар ўртасида компьютер кўпкураши бўйича IV бутунроссия чемпионатида МДҲ давлатлари вакиллари, жумладан ўзбекистонлик журналист ва блогер Тамара Санаева ҳам қатнашган эди.
«2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йилида қўшни давлатлар тажрибаларидан фойдаланиб, Ўзбекистонда ҳам Тармоқда мулоқот қилувчи пенсионерлар иштирокида фестиваль ўтказилса яхши бўлар эди», — дея таъкидланади нашр хабарида.
Изоҳ (0)