АҚШнинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Спратлен АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида қасамёд қилди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Нашрнинг эслатишича, 2014 йил декабрида АҚШ Сенати Памела Спратлен номзодини АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тасдиқлаган эди.
Спратлен бунгача 2011 йилдан АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси сифатида фаолият юритиб келган.
Аввалроқ Американинг Ўзбекистондаги элчихонасига 2011 йил июнидан бошлаб раҳбарлик қилган Жорж Кролл эса АҚШнинг Қозоғистондаги дипломатик миссиясини бошқариши хабар берилган эди.
Памела Спратлен (60 ёшда) АҚШнинг Огайо штати Коламбус шаҳрида туғилган. Калифорниядаги Уэллсли коллежи ва Беркли университетини тугатган. Тўққиз йил давомида вакиллар палатасининг Калифорния штатидаги бюджет қўмитасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган, сўнг АҚШ давлат департаментида иқтисодчи лавозимида фаолият юритган. Спратлен, шунингдек АҚШнинг Владивостокдаги бош консули сифатида фаолият олиб борган, АҚШнинг Остонадаги элчихонасида ишлаган.
Изоҳ (0)