16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Мажлисда маъруза қилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йилда ахборот-телекоммуникация соҳасида қилиниши лозим бўлган ишларга эътибор қаратди:
Ривожланган инфратузилмани ташкил этмасдан, биринчи навбатда, ахборот-коммуникация тизими, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация қурилишини тараққий эттирмасдан туриб, иқтисодиётимизни таркибий жиҳатдан ўзгартиришга эришиш мумкин эмас.Темир йўл коммуникацияларини ривожлантириш борасида ҳам муҳим вазифалар олдимизда турибди. Йўловчи ва юкларни ишончли ҳамда узлуксиз ташишни таъминлаш мақсадида 2015 йилда 260 километр темир йўлларни қайта тиклаш кўзда тутилмоқда. Соҳада 13 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мўлжалланмоқда. 124,1 километрлик Ангрен – Поп электрлаштирилган янги темир йўлининг қурилиши, 140 километрлик Мароқанд-Қарши ва 325 километрлик Қарши-Термиз темир йўл участкаларини электрлаштириш, икки томонлама қатновга эга бўлган Жиззах-Янгиер электрлаштирилган темир йўл тармоғи қурилишининг иккинчи босқичини амалга ошириш каби лойиҳалар шулар жумласидандир.
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темирйўл компанияси Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Ангрен – Поп темир йўлининг ўз вақтида ва сифатли қурилиши устидан алоҳида назорат ўрнацин.
Изоҳ (0)