Австралияда бўлиб ўтадиган «Улкан тож» туркумига кирувчи Australia Open турнирида қатнашиш учун аёллар ўртасидаги саралаш баҳслари бошланди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар беради.
Ўзбекистонлик теннисчи Оқгул Омонмуродова саралаш босқичининг биринчи раундида украиналик Надя Киченокка қарши кортга чиқди ва уч сет натижасига кўра, 6:3, 6:7 ва 7:5 ҳисобларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Бошқа бир ўзбекистонлик теннисчи қиз Нигина Абдураимова эса туркиялик Кагла Буюкакчайга икки сетда ҳам бир хил 2:6 ҳисоблари билан имкониятни бой бериб, ўз иштирокини муддатидан аввал якунлади.
Изоҳ (0)