Покистоннинг Карачи шаҳридан 230 километр шимолда жойлашган Саид Хон қишлоғида яшовчи 40 ёшли Али Наваз Легари ўзининг 3 ёшдан 13 ёшгача бўлган икки нафар қизи ва уч ўғлини ўлдирди, деб хабар бермоқда Agence France-Presse.
Қайд этилишича, эркак «қора жоду»ни ўрганган ва бу борада олдинга силжиш мақсадида қурбонлик келтирган. Дастлаб у оиласини кечки овқат вақтида заҳарлашга уринган. Бироқ буни хотини пайқаб қолган ва катта ўгли билан уйдан чиқиб кетган.
Полиция воқеа жойида қотиллик қуроли бўлиб хизмат қилган арқонни топган. Болаларини қурбон қилишдан аввал эркак уларни ухлатиб қўйгани аниқланган. Қотиллик содир этилгач, Легари қочиб кетган.
Изоҳ (0)