КХДР раҳбари Ким Чен Ин 2015 йил майида Россияга ташриф буюришга розилик билдирди. Бу ҳақда дипломатик манбаларига таяниб, Жанубий Кореянинг The Korea Herald нашри хабар берди.
«Шимолий Корея Ким Чен Инни Россияга чақириб, юборилган таклифномага ижобий жавоб берилгани тасдиқланди», — деди манба.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида Россия КХДР етакчиси Ким Чен Инни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигини нишонлаш учун Москвага таклиф қилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)