Американинг Флорида штати Коламбия округи полицияси икки қизни ўзларининг 16 ёшли акасини ўлдирганликда айблади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
11 ва 15 ёшли қизлар жиноятни ота-оналари ишда бўлган вақтда амалга оширган. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, қизларнинг каттаси ота-онасининг ётоқхонасидан тўппонча олиб чиқиб, акасини отиб ташлаган. Полиция унга синглиси шериклик қилган деб ҳисоблайди, бироқ тепкини тўнғич қиз босганлиги тахмин этилмоқда.
Шундан сўнг қизлар уйни тарк этган, бироқ кейинроқ полициячилар томонидан қўлга олинган. Уларнинг ота-оналари ҳам ўлимни келтириб чиқарган бепарволикда айбланиб, ҳибсга олинди. Айни пайтда терговчилар қизлар жиноятни нима мақсадда амалга оширганини аниқламоқда.
Изоҳ (0)