CNN собиқ стажёри Майкл Бэллабан гўёки CNN архивида «охир замон содир бўлмагунича эълон қилманг» деган ёзув туширилган ҳолда сақланган видеоёзувни интернетга жойлади. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.
Бэллабаннинг айтишича, у телеканал архивида «Тёрнернинг охир замон видеоси» деган сўров бериш орқали топган.
Нашрнинг ёзишича, бундан 34 йил аввал CNN асосчиси Тэд Тёрнер телеканал охир замон содир бўлгунича ишлашда давом этишини ҳазиломуз тарзда таъкидлаган эди.
Ушбу видео ҳақида миш-мишлар 25 йилдан буён мавжуд бўлиб келган. Эълон қилинган видеолавҳада ҳарбий оркестрнинг диний мадҳияни ижро этаётгани муҳрланган.
Изоҳ (0)