Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида яшовчи 24 ёшли йигит уйдан Nexia русумли автомобилда чиқиб кетиб, бедарак йўқолган, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Ўғлидан хабар йўқлигидан хавотирланган 51 ёшли ота ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган. Ички ишлар ходимлари йигитни тез орада Самарқанд шаҳрида, соғ ва ҳеч бир зиён етмаган ҳолда топишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)