Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фарғона водийсини Тошкент вилояти билан боғловчи Қамчиқ довонидаги об-ҳаво ўзгаришлари ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда 12news.uz хабар берди.
«Ўзгидромет маълумотларига кўра, 2015 йилминг 2—6 январь кунлари Қамчиқ довонида А-373 автомобиль йўлида қор, 50—100 метр узоқликда кўриниш даражасининг ёмонлашиши, шамол тезлигининг сониясига 20 метргача кучайиши кутилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)