2 январь куни Facebook’даги Potrebitel.uz гуруҳи аъзоларидан бири Тошкентнинг Юнусобод туманидаги кўчалардан бирида пластик карточка топиб олгани ҳақида пост қолдирди. Унга эгасининг исми туширилган карточка расмини илова қилди ва фойдаланувчилардан бу одамни топишда ёрдам беришни сўради.
Гуруҳнинг бошқа аъзолари ёрдамга шошилди. Хабар ёзилганидан икки соат ўтар-ўтмас, муаллифнинг ўзи карточканинг эгаси топилганини маълум қилди. «Ураа, топилди! Қўнғироқлашдик, унга карточкани қаердан олиб кетишни тушунтирдим. Ҳар эҳтимолга қарши шахсни тасдиқловчи ҳужжат келтиришни ҳам сўрадим», — деб ёзди у.
Хабар муаллифи ўз ташаббуси учун фойдаланувчилар олқишларига сазовор бўлди
Изоҳ (0)