Time журнали КХДР Олий раҳбари Ким Чен Иннинг қошлари йилдан йилга калталашиб бораётганини аниқлади, деб ёзади Meduza. Шимолий Корея етакчисининг анъанавий Янги йил мурожаати чоғида олинган суратларни таққослаганда бу намоён бўлади.
South China Morning Post нашри қайд этишича, Ким Чен Иннинг 2013 йилдаги Янги йил мурожаатидан олдин у ўзининг бобоси Ким Ир Сенга янада ўхшаш бўлиш учун пластик операцияни бошидан кечиргани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Расмий Пхеньян бу гап-сўзларни қатъиян рад этди.
Шу билан бирга, нашр Ким Чен Иннинг жуда калта қошга эга бўлган отаси у учун «илҳом» манбаи бўлиб хизмат қилганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)