Кўпчилигимиз учун тонгда уйғониш қийин иш. Ихтирочилар эса ҳар доим изланишда. Улар бу сафар «Нишонли будилник»ни ўйлаб топишди.
«Нишонли будилник»лар ёрдамида уйғониш ростдан ҳам қизиқарли бўлса керак. Чунки, уйқудан туришдек қийин иш ўйин билан бошланади.
Янги будилникнинг «нишонли» деб номланишига сабаб, унга лазерли тўппонча ёрдамида ўқ узиш мумкин, соатнинг тепа қисмига эса нишон ҳам ўрнатилган. Лазер нурини нишонга тўғри йўналтира олсангиз, будилникнинг овози ҳам ўчади, қулоғингиз ҳам тинчийди. Лекин, бу ишни бир мартада дарҳол бажара олиш учун сиз камида Жеймс Бонд бўлишингиз керак…
Агар, нишонни тўғри кўзлай олмасангиз, узоқдаги будилникни унинг олдига бориб ўчиришга мажбур бўласиз. Бироқ, ҳар иккала ҳолатда ҳам уйқудан уйғонишингиз кафолатланган…
Шу билан бирга, бу будилникдан ўйин сифатида фойдаланиб, нишонга олиш қобилиятингизни ҳам оширишингиз мумкин.
Нархи: 18, 76 $
Манба: Aliexpress.com
Изоҳ (0)